Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

ЛБМАда интеллектуал инфратузилмани ривожлантириш масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

ЛБМАда интеллектуал инфратузилмани ривожлантириш масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

2019 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида интеллектуал инфратузилмани ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ЛБМА директорининг ўринбосари Мақсудов Даврон очиб, иштирокчиларни Агентлик фаолияти билан қисқача таништирди. Хусусан, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 – йил 03-январдаги ПФ-5609-сонли Фармонига мувофиқ Жиззах вилоятини «Илғор ҳудуд»га айлантириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан Агентлик томонидан қишлоқларда қуёш коллекторлари, иссиқхона ва балиқ хўжалиги, сув таъминоти тизимларини ўз ичига олган кичик интеллектуал – ишлаб чиқариш ва автоном инфратузилмани (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) қуриш ташаббуси илгари сурилганлигини ҳам айтиб ўтди.


Лойиҳани амалга ошириш доирасида иссиқхона ва балиқ хўжаликларини қуриш бўйича алоҳида имкониятлар қайд этилди. Лойиҳани қуришда қўлланиладиган техник ва муҳандислик ечимлари «Рақамли ишонч» жамғармаси Ижрочи директори ўринбосари Михайлов Дмитрий томонидан тақдим этилди. Таъкидлаш жоизки, интеллектуал инфратузилмада қуёш энергетикаси соҳасидаги ишланмалар қўлланилиб, дизайни маҳаллий шароитга мослаштирилган қуёш коллекторларидан фойдланилади, шунингдек, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-январдаги «Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-5609-сонли Фармони доирасида «Бир қишлоқ - битта маҳсулот» тамойили асосида амалга оширилади ва келгусида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида муваффақиятли амалга оширилиши мумкин.


Бундан ташқари, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори фермерларга экинларни парваришлаш ва тупроқни сифатли ҳолатда сақлаш бўйича масофадан тавсиялар олиш имконини берадиган «Рақамли хўжалик» мобил иловасини ҳам тақдим этди.

 

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.