Жамғарма рақамли иқтисодиёт ва блокчейн соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш ва амалга ошириш учун инвестицияларни жамлайди, блокчейн соҳасидаги кадрлар ва стартапларни тайёрлаш бўйича таълим тадбирларини қўллаб-қувватлайди ҳамда крипто-активлар ва блокчейн соҳасидаги чет эл ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашади.
Жамғарма маблағлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ажратмалари, халқаро ташкилотлар грантлари ва кредитлари, юридик шахслар капиталидаги Жамғармага тегишли акциялар (ҳиссалар)нинг даромадлари ҳамда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлардан ва бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
Жамғарма маблағлари рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, жумладан, блокчейн, крипто-активлар, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги компанияларнинг устав капиталидаги акция ва ҳиссаларни харид қилиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун грант ва кредитлар ажратиш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бошқа мақсадларда сарфланади.