Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

«ИЛҒОР ҲУДУД» синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси

Лойиҳа офисини ташкил этилиши ва фаолиятидан асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги ПФ-5609-сон Фармонида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги зиммасига Жиззах вилояти ҳудудида юклатилган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш ҳисобланади.

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат:

  • Жиззах вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар рўйхатига киритиш учун “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси ва Жиззах вилоятини ривожлантириш стратегияси билан бирга молиялаштириш манбалари тасдиқланганлигини ҳисобга олган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестиция таклифларини кўриб чиқиш;

  • Жиззах вилоятида “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда молиялаштириладиган лойиҳаларни самарали амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлаш;

  • лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни сифатли тайёрлашга кўмаклашиш;

  • белгиланган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун Лойиҳа офиси ва Агентлик бўлинмалари ўртасида ўзаро тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

  • лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Лойиҳа офиси ва Агентлик бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича услубий ва тартибга солувчи ҳужжатларни юритишнинг илғор методогияларини жорий этиш;

  • лойиҳаларни амалга оширишнинг илғор услубларини, шу жумладан Лойиҳа офиси ва Агентлик бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича услубий ва тартибга солувчи ҳужжатларни жорий этиш;

  • лойиҳалар таклифлари билан чиқиш, жу жумладан лойиҳа талабномаларини йиғиш ва кўриб чиқиш;

  • лойиҳаларни бошқаришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш;

  • лойиҳалар бажарилишининг тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқлигини мониторинг ҳамда жорий назорат қилиш;

  • лойиҳалар бўйича ҳафталик ҳисоботларни тузиш;

  • бизнес – режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун тадбиркорларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда, “бизнес-инкубатор” ишини ташкил этиш орқали кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.



Тел

+998 72 226-16-63

Манзил

130100, Жиззах ш., Ш. Рашидов кўчаси, 77

Почта манзили

jizzaxinfo@napm.uz

Сайт

napm.uz

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.